Россиялик талаба “келажак масжиди” учун лойиҳа ишлаб чиқди
Россия Федерациясидаги Сибир Федерал университети талабаси Aбдуқаҳҳор Файзуллаев Красноярскда келгусида қурилиши режалаштирилаётган масжид учун лойиҳа тайёрлади, деб хабар беради “Красноярск ўлкаси ва Сибир мусулмонлари” жамоатчилик кенгаши.
Бўлажак меъмор ўзининг номзодлик диссертациясини масжид қурилиши дизайнига бағишлади. У ўз ишини “Зодчество” меъморий фестивалида тақдим этди, деб хабар беради, “IslamNews” нашри. Мутахассислар Aллоҳ уйи – жоме масжид биноси дизайнини юқори баҳолашди.
“NGS24.RU” сайти маълумотига кўра, лойиҳа устида ишлаётганда Aбдуқаҳҳор Красноярск ўлкаси муфтийси Гаяз Фатхуллин билан маслаҳатлашди. Шаҳарда иккинчи масжид қурилиши ҳолатига келсак, вилоят диний бошқарма маъмурияти ушбу масала ҳозирда кун тартибида эмаслигини таъкидлади.
Илёс Аҳмедов тайёрлади.