Хом гапга пишиқ жавоб: Одамига қарайдилар…
Инжили Чавуш усмонийлар элчиси бўлиб Франция қироли қабулига борганида кийимининг баъзи жойларида ямоқлари бор эди. Буни кўрган қирол ажабланиб:
– Менинг ҳузуримга юборишга сендан бошқа одам топа олмадиларми? – деди.
Инжили Чавуш:
– Усмонийлар одамига қараб одам юборадилар… – дея жавоб берди.