Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб Ўзбекистонга 22 мингга яқин фуқаро қайтарилди
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 9 март соат 07:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, қайтарилганлардан:
Саудия Арабистонидан — 17 963 нафар,
Бирлашган Араб Амирликларидан — 3 290 нафар,
Эрондан — 47 нафар,
Қатардан — 378 нафар,
Баҳрайндан — 27 нафар,
Ўмондан — 7 нафарни ташкил этган.