Хом гапга пишиқ жавоб: Дарди бедаво…
Қазвинлик бир киши табибга бориб арз қилди.
– Соқолимнинг туки оғрийди, шуни даволашнинг бир иложини топсанг.
– Эрталаб нима еган эдинг? – деб сўради табиб.
– Нон билан муз едим, – дея жавоб берди у.
– Бор, дарди бедавога йўлиқибсан, – деди табиб, – на дардинг одамнинг дардига ўхшайди, на емишинг.