Саудия нигоҳида: Ўзбекистон исломий мероси – жаҳон аҳамиятига эга
Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқаро миқёсда катта эътиборга сазовор бўлмоқда. Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошида фаолият юритувчи IRCICA бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич ушбу воқеага юқори баҳо берди. Профессор ўз интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини ушбу марказ очилиши билан самимий табриклаб, уни “жуда гўзал ва улуғвор лойиҳа” деб атади.
Унинг таъкидлашича ушбу марказ нафақат меъморий жиҳатдан, балки илмий ва маданий мазмун жиҳатидан ҳам юксак аҳамиятга эга.
Янги марказда замонавий кўргазма заллари, ноёб экспозициялар, халқаро тадбирлар ташкил этилади. Шунингдек, IRCICA учун ҳам алоҳида зал ажратилган бўлиб, бу ерда: хаттотлик кўргазмалари, илмий анжуманлар ўтказилиши режалаштирилган.
Профессор Маҳмуд Эрол Қилич алоҳида таъкидладики, мазкур марказ Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарларнинг бой исломий меросини намойиш этади. Бу ҳудудлар: ислом тарихи, фалсафа, тасаввуф ва маданият ривожида беқиёс ўрин тутган.Унинг фикрича: Ўзбекистоннинг ислом оламига қўшган ҳиссаси фақат тарихий эмас, балки: илмий, маънавий ва маданий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Шу боис, ушбу марказга ташриф буюрувчилар ана шу бой ва чуқур мерос билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар.
И.Аҳмедов тайёрлади.