Хом гапга пишиқ жавоб: Ғоят секин таъсир қиларкан…
Кунлардан бир кун врач француз адиби Фонтенелга шундай маслаҳат беради:
– Кофе жуда ҳам зарарли ичимлик, уни ичманг.
– Гапингизда жон бўлиши мумкин,– дейди ёзувчи,– аммо унинг зарари жудаям секин таъсир қиларкан. Мана мен уни 80 йилдан буён ичаман.