Хом гапга пишиқ жавоб: Бемордан ҳол сўрганда…
Уч-тўрт эзма бир улуғ зотни кўргани бориб, узоқ ўтириб қолибди. Бу беморга анча малол келибди. Қайтаётган чоғида улар беморга:
– Васиятингиз бўлса, бизга айтиб қўя қолинг, – дейишган экан, бемор:
– Васиятим шуки, бундан кейин касал кўргани борганда узоқ ўтириб беморни толиқтириб қўйманглар, – дебди.