Хом гапга пишиқ жавоб: Берсанг сенга яхши, бермасанг менга
Бир бой ҳакимга:
– Юз динор олтиним бор, шуни сенга бермоқчиман, – деди.
Ҳаким:
– Берсанг сенга яхши, бермасанг менга яхши, – деди – Сенга яхшилиги шуки, шу восита билан менга марҳамат қилган бўласан. Бермасанг менга яхши бўлиши шуки, сенинг миннатингдан қутуламан.