Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлувчилар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад, кама баракта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад.
Даврон НУРМУҲАММАД