Хом гапга пишиқ жавоб: “Қўлидан келадигандан сўрайман”
Бир подшоҳ қаландарга:
– Тила тилагингни, ҳаммасин муҳайё қиламан, – дебди.
– Мангу ҳаёт, абадий ёшлик, битмас-туганмас давлат, ҳеч қандай ғам-алам солмайдиган шодлик истайман.
– Булар менинг қўлимдан келмайди, – дебди подшоҳ.
– Бўлмаса мени ўз ҳолимга қўй. Қўлидан келадигандан сўрайман, – дебди қаландар.