Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 34. Имом Бухорий мажмуасининг янгидан бунёд этилиши ва зиёратчилар учун очилиши
Имом Бухорий ҳазратларининг илмий ва маънавий меросини муносиб эъзозлашга алоҳида эътибор қаратилди. Дастлаб истиқлолнинг илк даврида аллома мақбараси ва унинг атрофи обод қилиниб, зиёрат мажмуаси барпо этилган бўлса, Янги Ўзбекистон даврида ушбу масканни халқаро даражадаги йирик зиёрат марказига айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги мажмуа тубдан қайта бунёд қилиниб, 2026 йил 19 март куни Президент якунланган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Янги мажмуада Имом Бухорий мақбараси билан бирга зиёратчилар учун замонавий инфратузилма ва кенг майдонлар яратилди. Қайта очилган мажмуа бир вақтнинг ўзида 65 минг нафаргача зиёратчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Мажмуа қайта очилганидан кейинги дастлабки бир ойнинг ўзида 1 миллиондан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмонни қабул қилди. Бу натижалар Имом Бухорий меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини юксалтиришда мазкур мажмуанинг аҳамияти ошиб бораётганини кўрсатади.