Хом гапга пишиқ жавоб: “Шеърингнинг ёнига ўзингни ҳам осиб қўйиш керак”
Ўртамиёна бир шоир Абдураҳмон Жомийга шеърини ўқиб бериб:
– Шуҳрат қозониш учун шу шеъримни шаҳар дарвозасига осиб қўймоқчиман, жаноблари нима дейдилар? – деди.
Жомий унга:
– Жуда яхши, унда бу шеърнинг ёнига ўзингни ҳам осиб қўйиш керак, бўлмаса одамлар бу шеър сеники эканини қандай билади, – деди.