Тилга равон, ёдлашга осон
Таҳририятимизга келаётган таклифларини инобатга олиб, журналимиз саҳифаларида “Ихчам ҳадислар” рукнини бошлашдан мамнунмиз. Рукнимизда тилга равон, ёдлашга осон, тарозимизга оғир, ҳаётимизга даркор бўладиган жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадиси шарифлари бериб борилади.
1) Дин насиҳатдир.
2) Илмнинг офати – эсдан чиқармоқлик. Илмга рағбати бўлмаган кишиларга ўргатиш эса уни зое қилмоқликдир.
3) Саховатпешалик тақводир.
4) Олижаноблик қилиш фойдадир.
5) Бемаъни гаплар жафодандир.
6) Дуо ибодатдир.
7) Қарздор бўлиб юравериш киши ақидасининг гўзал эмаслигидандир.
* * *
Ўқувчиларимизнинг истак ва таклифларига биноан, журналимизда “Ақл чархи” рукни очилди. Катта ва бой тажрибага эга халқимизнинг минг элакдан ўтказилган пурҳикмат мақоллари шу рукн остидан ўрин олади.
- Ватан қадрини билмаган,
Ўз қадрини билмас.
- Хамир қормасдан тандирга ўт ёқма.
- Халқ иши – ҳақ иши.
- Уста бўлсанг, устозингни унутма.
- Ўғрилик кўздан бошланар,
Тўғрилик – сўздан.
- Бостирмадан айвон яхши,
Ёмон дўстдан ҳайвон яхши.
- Аввал бил, кейин қил.
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws