Қуёш тизимидан эски комета
“Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир…” (Оли Имрон сураси, 190-оят).
2025 йилнинг ёзида астрономлар коинот бағрида ўта ғайриоддий объектни пайқаб қолишди ва унга 3I/ATLAS деб ном беришди. Бу оддий комета эмас, балки узоқ Галактикалардан учиб келган «мусофир» бўлиб чиқди. Унинг босиб ўтган масофаси илгари инсониятга маълум бўлган Оумуамуа ёки Борисов каби юлдузлараро жисмларникидан анча узоқ ва улкандир.
Ушбу кометанинг ўзига хосликлари қуйидагилар: Қуёшдан ҳам эски. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу кометанинг ёши 7 миллиард йилдан ортиқ. Маълумот учун, бизнинг Қуёш тизимимиз атиги 4,5 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Демак, бу комета Қуёш ва сайёралар ҳали туғилмасдан олдинги даврдан қолган ҳақиқий ҳодисадир.
Тузилиши ва сири. Кометанинг марказий ядроси атиги бир километрдан камроқ, аммо унинг атрофидаги газ ва чанглардан иборат улкан қобиғи ўнлаб километрга чўзилган. Энг қизиғи, ушбу қобиқда жуда ноёб углерод бирикмалари топилган.
Бизга нима фойдаси бор? Ушбу комета коинотда илк органик молекулалар ва ҳаёт куртаклари қандай пайдо бўлганини тушунишга ёрдам берадиган бирламчи хом ашёни ўзида сақлаб турибди.
2025 йилнинг 19 декабрь куни ушбу комета Ерга хавфсиз, аммо олимлар бемалол кузата оладиган даражадаги яқин масофадан (бир неча юз миллион километр узоқликдан) учиб ўтди.
Бу кашфиёт бутун дунё олимлари ва кенг жамоатчилик ўртасида йилнинг энг шов-шувли ва энг кўп муҳокама қилинган космик воқеасига айланди.
Робия ДАМИН қизи тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2023 йил 13-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws