Мустажоб дуолар
Ёмон хулқдан паноҳ сўраш
“Аллоҳумма, инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифаақи ва суил ахлақ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сендан ҳаққа қарши чиқишдан, нифоқдан ва ёмон ахлоқдан паноҳ сўрайман”.
Бало-офатлардан паноҳ сўраш
“Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳадми ва аъузу бика минат тароддий ва минал ғороқи вал ҳароқи вал ҳароми ва аъузу бика мин ан ятахоббатонияш-шайтону ъиндал мавти ва аъузу бика мин ан амута фий сабийлика мудбирон ва аъузу бика мин ан амута ладийғон”.
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сендан бир нарса босиб қолишидан, баланд жойдан йиқилишдан, чўкишдан ва куйишдан паноҳ сўрайман. Сендан ўта қариликдан ва ўлим олдидаги шайтоннинг бузғунчилигидан паноҳ сўрайман. Сендан йўлингдан юз ўгириб ўлишдан ва бир нарса чақиб ўлишдан паноҳ сўрайман».
Неъматлар бардавом бўлиши учун
“Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали неъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фужаати ниқматика ва жамиъи сахотика”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ. Сендан неъматингнинг завол бўлишидан, офиятингнинг бурилишидан, тўсатдан келадиган офатингдан ва барча ғазабингдан паноҳ тилайман”.
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 6-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws