РЎЗАДОР КИШИНИНГ ОҒЗИГА ҚОР ЁКИ ЁМҒИР КИРИШИ

Чоп этилди Yanvar 30, 2020 РЎЗАДОР КИШИНИНГ ОҒЗИГА ҚОР ЁКИ ЁМҒИР КИРИШИda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Рўзадор кишининг оғзига беихтиёр ёмғир томчилари ёки қор парчалари кириб, томоғидан ўтса, рўзаси бузилади ва қазо рўза тутиши вожиб бўлади.

Бу ҳақда Ҳанафий фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

لَوْ وَصَلَ لِحَلْقِهِ دُمُوعُهُ أَوْ عَرَقُهُ أَوْ دَمُ رُعَافِهِ أَوْ مَطَرٌ أَوْ ثَلْجٌ فَسَدَ صَوْمُهُ لِتَيَسُّرِ طَبْقِ الْفَمِ وَفَتْحِهِ أَحْيَانَا مَعَ الِاحْتِرَازِ عَنْ الدُّخُولِ ، وَإِنْ ابْتَلَعَهُ مُتَعَمِّدًا أَلْزَمَتْهُ الْكَفَّارَةُ

яъни: “Рўзадорнинг томоғига кўз ёшлари, тер томчилари, бурнидан оққан қон, ёмғир ёки қор етса, рўзаси бузилади. Чунки гоҳида оғизни очиб, гоҳида юмиб, томоққа юқорида саналган нарсалар кетишидан сақланиш осон. Агар мазкур нарсаларни билиб туриб ютса, каффарот вожиб бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).

وَاخْتَلَفُوا فِي الْمَطَرِ وَالثَّلْجِ ، وَالْأَصَحُّ أَنَّهُ يَفْسُدُ لِإِمْكَانِ الِامْتِنَاعِ عَنْهُ إذَا آوَاهُ خَيْمَةٌ أَوْ سَقْف

яъни: “Ёмғир ва қор (томоқдан ўтса рўзани бузиши) ҳақида уламолар ихтилоф қилишган, тўғрироғи рўзани бузади. Чунки ундан чодир ёки бошқа бошпана ёрдамида сақланиш мумкин”(“Иноя шарҳул ҳидоя” китоби)

وَالْمَطَرُ وَالثَّلْجُ إذَا دَخَلَ حَلْقَهُ يُفْسِدُ صَوْمَهُ ، وَهُوَ الصَّحِيحُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

яъни: “Ёмғир ва қор рўзадорнинг томоғига кирса, рўзасини бузади. Бу саҳиҳ қавлдир. “Заҳирия” китобида шундай келган” (“Фатовои ҳиндия” китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar