Мақолалар

Мухлис: Нафратланишдан мусулмон бўлишгача. Бунга Муҳаммад Салоҳ сабаб

Чоп этилди Oktabr 9, 2019 Мухлис: Нафратланишдан мусулмон бўлишгача. Бунга Муҳаммад Салоҳ сабабda fikr bildirishni o'chirish

Британиялик футбол мухлиси “Ливерпуль” клубининг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ сабаб Ислом динини қабул қилди.

Британиялик Бен Бёрд исмли футбол мухлиси қандай қилиб Муҳаммад Салоҳ уни мусулмон бўлишга илҳомлантирганини гапириб берди. Бу ҳақдаги мақола The Guardian нашрида эълон қилинди.

«Салоҳ мени ўзига тортган илк мусулмон»

“Мен Исломдан нафратланишдан мусулмон бўлишга ўтдим”, дейди Бен Бёрд.

Асли Англиянинг бошқа бир клуби “Ноттингем Форест”га ишқибозлик қилувчи Бен авваллари ОАВ орқали ўқиган маълумотларига асосланиб Ислом динини ёмон кўриб қолганини айтган.

“Исломни қабул қилишимга қадар мен ушбу дин ҳақида яхши фикрда эмасдим. Салоҳ эса мени ўзига тортган илк мусулмон бўлди” дейди Бен.

Унинг таъкидлашича, ОАВ орқали ушбу дин ҳақида салбий фикрларни ўқиган. Шу боис унда Исломга нисбатан нафрат уйғонган.

«Қалбим яхшиланганини сезяпман»

“Қуръонни ўқиб, Ислом динини ўрганишни бошлаганимдан кейин ОАВдаги маълумотларнинг ёлғонлигини тушуниб етдим. Исломда янгиман ва ҳали ҳамон ўрганмоқдаман. Бу оғир. Дунёқарашинг ўзгаради. Дўстларим, мусулмон бўлганимга ишонишмаса керак. Бироқ, менинг қалбим яхшиланганини сезиб турибман”, дейди Бёрд.

togri.uz