Хом гапга пишиқ жавоб: Салобатсизликнинг сабаби
Беш-олти қария ўтиришар, бир тўда болалар уларнинг олдида шовқин-сурон кўтариб ўйнашаркан. Чоллардан бири болаларга қараб:–
– Уят деган гапни биласизларми-йўқми? Нега бунча бақирасизлар? – деса, болалардан бири:
– Сизлар ёшликларингизда Худодан уялсаларинг эди, ҳозир бизни сизнинг салобатингиз босиб, шўхлик қилмаган бўлардик, – дебди.