Тарихий масжидда ёнғин
Иордания пойтахти Уммон шаҳрида жойлашган Хоссейни масжиди чоршанба куни ёқиб юборилган.
Ёнғин 50 квадрат метр бўлган масжиднинг иккинчи қаватига ҳамда масжид кутубхонасига ўтган. Маҳаллий манбаларга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким яраланмаган ва аланга бартараф этилган.
Маълумот учун, Хоссейни масжиди Иордания пойтахти Уммоннинг энг қадимги масжидларидан саналади. Ушбу масжид иккинчи халифа даврида қурилган бўлиб, Абдуллоҳ ИккинчиI қайтадан таъмирлатган. Ҳозирги вақтда масжидга кўплаб сайёҳлар ташриф буюради.