Мақолалар

Улуғлардан ўгитлар

Чоп этилди Yanvar 20, 2019 No Comments

Имом Ғаззолий ҳазратлари айтади: “Намознинг ташаҳҳудида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сурати ва карим шахсини қалбда ҳозир айлаб: “Ассалому алайка айюҳаннабию ва роҳматуллоҳу ва баракатуҳу” дегин. Амин бўлки, сенинг саломинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га етиб боради ва у зот ҳам сенга бундан-да гўзал бир алфозда жавоб берадилар” (Иҳёи улумид-Дин 1, 224).

***

Ҳолид Бағдодий ҳазратлари ҳам “Мактубот”ининг тўртинчи мактубида аллома Шаҳоб ибн Ҳожар ал-Маккийдан нақл қилади: “Намозда ўқиладиган таҳийётнинг “ассалому алайка” жумласида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га хитоб қилинади. Бунда Аллоҳ таоло намоз ўқиётган умматидан Расулини хабардор қилганига ишора бордирки, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат кунида намоз ўқиганлар ёнида бўлиб, уларнинг гўзал амалларига шоҳидлик берадилар. Намоз пайти у зотнинг маънан ҳозир бўлиб, саломга алик олишларини хотирлаш эса кўнгилларда ҳушу ва ҳузунинг ортишига васила бўлади” (Мактуботи Мавлоно Ҳолид, 118 с. Рисолати робита, (Мавлоно Сайфуддин, Рашоҳот) 225-226 с).

***

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий айтади: “Токи бу жоним танамда экан, Қуръони каримнинг қули, Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлининг тупроғиман… Кимки айтган сўзларимдан бундан бошқача нақл қилса ўша кишидан ҳам, айтган сўзидан ҳам безорман…”.

Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan