Мақолалар

Ҳаким Термизий” жоме масжиди

Чоп этилди Oktabr 1, 2019 Ҳаким Термизий” жоме масжидиda fikr bildirishni o'chirish

Термиз шаҳрига кириш йўлида замонавий кўркам масжид қисқа вақт ичида қад ростлади. Энди меҳмонлар масжидни зиёрат қилиб, покланиб, хайрли дуолар билан қадимий шаҳарга кириб келадилар.

Янги масжид ҳар тарафлама қулай, кўркам. Жумладан, икки ярим мингдан ортиқ намозхоннинг тоат-ибодат қилишига мўлжалланган хонақоҳ, аёллар учун алоҳида намозхона мавжуд. Жоменинг барча заллари иссиқ пол билан қопланган ва совитиш ускуналари ўрнатилган.

Миллий ва замонавий меъморчилик ечимлари асосида қурилган масжиднинг ёнида баландлиги 41,5 метрли икки минора қад кўтарган. 22 метрли салобатли гумбаз эса масжид кўркига кўрк қўшиб турибди.

“Ҳаким Термизий” мажмуасида жойлашган ушбу масжид илм ва ибодатнинг ажойиб уйғунлиги намоён этади.

Қадимда “Мадинат ар-рижол” – “Мард эрлар шаҳри” номини олган Термиз шаҳри остонасидаги янги жоме халқимиз ва хорижлик меҳмонларга зиё маскани сифатида узоқ йиллар хизмат қилади, иншоаллоҳ.

Баҳриддин ХУШБОҚОВ тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 16-сонидан