Мақолалар

Соч ҳақида қизиқарли маълумотлар

Чоп этилди Oktabr 23, 2019 Соч ҳақида қизиқарли маълумотларda fikr bildirishni o'chirish

Уни калтартирасиз, ювасиз, қуритасиз, парвариш қиладиган воситалардан фойдаланасиз. Аммо сочингизнинг янги шампунга мослашиб олиши учун бир неча кун керак бўлишини биласизми? Ана шу вақт ичида унинг тўкилиши одатдагидан бир оз кўп бўлса, хавотир олишнинг ҳожати йўқ.

Улар қувватли

Бошингиздаги сочнинг ҳаммаси жамланганда 10-12 тонна юкни бемалол кўтара олади. Бу иккита филнинг оғирлиги билан тенг демакдир.

Улар жуда ҳам кўп

Ўртача одамнинг бошида 100 000 дан 150 000гача соч толаси бор. Шундай экан, бир-икки дона сочингиз тушса ваҳима қилишга шошилманг.

Улар деярли ҳамма жойда

Соч фақат бошда эмас инсон танасининг деярли ҳамма жойида ўсади. Улар фақат оёқ кафти, лабларда, қовоқ ва кафтда ўсмайди. Ўртабичимдаги одам бутун танаси бўйлаб беш миллион соч илдизига эга бўлади.

Барча сочлар жингалак

Агар сочингизни тўғри деб юрган бўлсангиз, яна бир ўйлаб кўринг. Аслида ҳамма соч озроқ, ё кўпроқ даражада жингалак бўлади ва ўсишига қараб эгилади.

Улар ўсади

Сочнинг ўртача ўсиши бир кунда 0,04 мм. бўлади. Бир ой ичида сочингиз тахминан 1,2 см. ўсади. Аммо иссиқ иқлимда соч совуқдагидан тезроқ ўсади.

Соч узоқ яшайди

Сочнинг умри етти йил.

Соч янгиланади

Ҳар сафар соч тўкилганда у яна янгидан ўсади ва буни инсон ҳаётида йигирма мартагача қайтаради.

Улар жуда тез ўсади

Сочингиз – танангиздаги тўқималар ичида тез ўсиш бўйича иккинчи ўринда туради. Энг тез ўсувчи тўқима бу – иликдир.

Соч бош кийимидир

Нега бизнинг бошимизда соч борлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Чунки бош танамиздаги ёғ қатлами бўлмаган аъзолардан бири ҳисобланади. Ёғ қатлами бўлмагандан кейин иссиқликни ушлай олмайди. Соч эса иссиқликни ушлайди. Шунинг учун бошимизда сочимиз бор.

Соч нам вақтида ўта эгилувчан бўлади

Ҳўл соч ҳеч қандай лат емасдан 30 фоизгача чўзилиши мумкин.

Ўн метр соқол

Агар эркак киши соқолини ҳеч олмаса ўн метргача ўсади.

Сочни қириб ташлаш

Сочни кераксиз нарса ҳисоблаб биринчи бўлиб қириб олиб ташлаганлар мисрликлардир.

Энг узун соч

Энг узун сочли аёл хитойлик Ксие Квипингтдир. Унинг сочининг узунлиги беш метр бўлган. У сочини ўн уч ёшидан бошлаб ўстирган ва Генниснинг Рекордлар китобига кирган.

Бир йилда олти кун

Аёллар сочини ювишга, тарашга, ётқизиб причёска қилишга ҳафтада уч соат вақт сарфлайди. Бу бир йилда олти кун демакдир.

Бир кунда 25-159 сочдан айрилиш  

Сочнинг ана шу миқдорда тўкилиши мутлақо хавотирсиз. Соч ўзини ўзи тиклаб олади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади