“Ислом саккизлиги” ўз тўлов картасига эга бўлади
“Ислом саккизлиги” ушбу уюшмага аъзо давлатлар ўртасидаги тижорат операцияларини амалга ошириш учун ўз тўлов картасини яратиши ҳақида маълум қилди. D-8 бош котиби Дато Ку Жаъфар Ку Шаъри айтишича, ушбу картани ишлаб чиқаришга Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифи билан қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Ислом саккизлиги” ёки D-8 – Бангладеш, Египет, Нигерия, Индонезия, Эрон, Малайзия, Покистан ва Туркия давлатлари ҳамкорлигидан ташкил топган.