Ўзбекистон янгиликлари

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикeнглик – барқарор тараққиёт омили

Чоп этилди Noyabr 21, 2019 Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикeнглик – барқарор тараққиёт омилиda fikr bildirishni o'chirish

2019 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида «Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикeнглик – тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили» мавзусида республика талабалар анжумани ўтказилди.

Тадбир Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи мажлислар залида бўлиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари бир мақсад йўлида бирлашиб, яшаб келмоқдалар. Юртимиз кўп миллатли диёр, Ватанимизнинг тинч-тотувлиги, хавфсизлиги, келажак тараққиёти ва фаровонлиги турли миллатга мансуб фуқороларимизнинг маънавий юксалиш даражасига ҳамда улар ўртасидаги ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликка кўп жиҳатдан боғлиқдир. Мамлакатимизда бошқа дин ва миллат вакилларининг эркинлик ва ҳуқуқларига хилоф иш қилинмайди. Ислом динида ҳам бунга мутлақо йўл қўйилмайди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби А.Раззоқов, диний таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари шунингдек, Бухоро давлат университети вакиллари қатнашди.

Анжуманда “16 ноябрь – Халқаро диний бағрикенглик куни”, унинг дунё ҳамжамияти ва мамлакатимиз учун аҳамияти, бағрикенгликни таъминлаш тинчлик ҳамда бирдамлиликнинг гарови эканлиги тўғрисида мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Р.Саиджалолов “Конфессиялараро мулоқот маданияти” мавзусида, Ҳадис илми мактаби талабаси А.Узоқов “Диний бағрикенгликда мўътадиллик” мавзусида, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси М.Абдуолимов “Диний бағрикенглик – тинчлик ва осойишталик гаровидир” мавзусида, Мир Араб ўрта махсус ислом ислом таълим муассасаси талабаси Х.Ахмадхонов “Кўп миллатли фаровон диёр” мавзусида ҳамда бошқа таълим муассасаси талабалари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлигини тилаб дуои хайр қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати