Мозори Шариф – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Aфғонистон Ислом Республикаси авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Aфғонистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори Халилуллоҳ Aбавий қабул қилди.

Музокаралар давомида авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз борди.
Тошкент ва Теҳрон ўртасида мунтазам авиақатнов бошланади
Энди Саудия Арабистонига Ўзбекистондан кунига икки самолёт учади
Қувайт ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади
Кун тартибидаги масалалар бўйича конструктив фикр алмашилди, шунингдек, Aфғонистон ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни кўпайтириш ҳамда тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Музокаралар якуни бўйича Мозори Шариф шаҳридан Тошкентга парвозларни бошлаш учун ҳуқуқий асос ҳисобланган тегишли келишувларга эришилди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Aфғонистон томони “Кам Эйр” авиакомпанияси тегишли ташкилий-техник тартиботлар якунига етгандан сўнг (тахминан жорий йилнинг декабрь ойида) Мозори Шариф шаҳридан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун тайёрлигини билдирган.