Японияда магнит ёстиқчали поездлар ҳаракатланувчи йўлдаги илк оралиқ бекатларни қуришга киришилди
Япониянинг “JR Tokai” темир йўл компанияси магнит ёстиқчали поездлар ҳаракатланувчи йўлдаги илк оралиқ бекатларни қуришга киришди.
“Kyodo” хабарига кўра, магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи поездларнинг Синагава-Нагоя йўналиши 286 километрдан иборат бўлиб, 2027 йилда ишга туширилади. 2037 йилда бу йўл Осакагача узайтирилиб, 438 километр масофани ташкил қилади. Лойиҳага 83 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланади.