Ҳамма устидан кулган 8 ёшли қизалоқ Эйнштейндан ҳам ақллироқ чиқди
8 ёшли мексикалик қизалоқ ақлий қобилиятли билан одамларни ҳайратда қолдирмоқда. Унинг ақл-идрок даражаси 162 баллдан ошади. Айтганча, таниқли физик Алберт Эйнштейн ақл-идрок даражаси атиги 160 баллни ташкил этган эди.
Хорижий Интернет манбалари хабарига кўра, 3 ёшида Адхарага Аспергер синдроми ташхиси қўйилган. Ақлий томондан синфдошларидан қолиб кетаётганлиги эса қизга тенгдошлари билан алоқада бўлишни қийинлаштирган.
Мактабда доимий равишда унинг устидан кулишган, хўрлашган. Натижада қизалоқ кучли стресс ҳолатига тушиб қолган.
Шундан сўнг Адхара дарс давомида ўзини ухлаганга солиб юрган.
Уни текширисжга келган психологлар эса қизнинг жуда юқори ИҚ даражасига эга эканлигини аниқлашган.
Қизалоқнинг ота-онаси эса унга мос келадиган янги мактабни излашларига тўғри келди. Маълумотга қараганда, Адхара 8 ёшида аллақачон ўрта мактабни тугатганлик тўғрисидаги дипломни олган.
Ҳозир қиз саноат ва тизим муҳандислиги бўйича таҳсил олмоқда.
Aniq.uz