Чингизхон даврига оид 300дан ортиқ экспонат АҚШдаги станциялардан бирида намойишга қўйилди
АҚШдаги Union Station станциясида Чингизхон даврига хос 300дан зиёд экспонат намойишга қўйилди. Бу ҳақда Мўғилистоннинг ушбу давлатдаги элчиси Ё.Отгонбаяр маълум қилди.
Мазкур кўргазмадан мўғилларнинг камёб ва мураккаб қурол-яроғлари, либослари, қимматбаҳо буюмлар ва тақинчоқлари, асбоб-ускуналари каби тарихий нарсалар, Чингизхон тасвирлари кабилар жой олган.
Маълумот учун, Union Station Канзас-Ситидаги маданият, таълим ва маданий ҳордиқ чиқариш марказидир.