Янгиликлар

Ўзбекистон нуфузли танловнинг ғолиби бўлди

Чоп этилди Dekabr 5, 2019 Ўзбекистон нуфузли танловнинг ғолиби бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон “National Geographic Traveler” журналининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди.
Онлайн овоз бериш якунларига кўра, танловнинг “Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон 40 фоиз овоз тўплаган. Шунингдек, ушбу номинацияда ғолиблик учун Арманистон, Уммон, Тайвань ҳамда Руминия давлатлари кураш олиб борган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.
Мукофотни топшириш маросими Москвада ўтказилди. Мукофот тантанали равишда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовга топширилди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили худди шу танловда Ўзбекистон “Гастрономик туризм” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган эди.