Янгиликлар

Ислом циливизацияси марказида ёнғин содир бўлди

Чоп этилди Dekabr 5, 2019 Ислом циливизацияси марказида ёнғин содир бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси берган маълумотга кўра, шу йил 5 декабрь куни соат тахминан 16:38 ларда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Зарқайнар 1-тор кўчасида бунёд этилаётган Ислом циливизацияси маркази биносидаги 150 кв.м. майдонида теплоизоляция (пенопласт) маҳсулотлари ёнган.
Ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етмаган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:44 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:54 да қуршаб олиниб, соат 17:06 да ўчирилган. Қурбонлар ва жабр кўрганлар йўқ.