Дунё етакчиларини “болаликни ўғирлашда” айблаган қиз “Йил одами” бўлди
“Time” журнали табиатни асраш ва иқлимий ўзгаришларга қарши кураш бўйича жонбозлик кўрсатган швециялик экоҳаракат фаоли Грета Тунбергни “2019 йил одами” деб эълон қилди.
“Шу тариқа Грета 92 йиллик тарихда бундай номга эга бўлганлар ичида энг ёши бўлди”, дейилади нашрда.
Маълумот ўрнида, Грета Тунберг 2018 йили швед парламентидаги иқлим ўзгаришларига қарши ташаббусларидан сўнг дунё бўйлаб машҳурликка эришганди.
Унинг ташаббуслари кейинчалик бутунжаҳон ҳаракатига айланган.
Жорий йилнинг сентябрь ойида бу қизча БМТда иштирок этиб, дунёнинг етакчиларини “болаликни ўғирлашда” айблаганди.