Интернет луғати – JPG
JPG – JPEG («джейпег» деб талаффуз қилинади, ингл. Joint Photographic Experts Group, ишлаб чиқарувчи ташкилот) – фототасвир ва шунга ўхшаш тасвирларни сақлашда қўлланиладиган кенг оммалашган растровое график (монитор, қоғоз ва бошқа дисплей қурилмаларидаги рангли нуқта (одатда тўртбурчаклар) пикселлар тармоғини ифодаловчи расм) форматлардан бири.
(Растровое тасвир бу – монитор, қоғоз ва бошқа дисплей қурилмаларидаги рангли нуқта – пикселлар тармоғини ифодаловчи расм). Расмнинг муҳим хусусиятлари:
- Пикселли расм ҳажми – энига ва бўйига кўра пикселлар сони билан ифодаланиши (800×600px, 1024×768px, 1600×1200px ва бошқа) ёки пикселларнинг умумий сонига нисбатан (расм ҳажми 1600×1200px 1 920 000 нуқтадан иборат бўлади, яъни, тахминан 2 мегапиксел) олиниши мумкин;
- Фойдаланилган ранглар сифати ёки рангларнинг чуқурлиги (Бу хусусиятлар қуйидаги саволни пайдо қилади: рангларнинг сифати қандай, чуқурлиги қаерда?);
- Ранг майдони (ранг модели) – RGB, CMYK, XYZ, YCbCr ва ҳоказо;
- Тасвирнинг тиниқлиги – нуқталар сифати миқдори (растровое тасвир унсурлари) битта майдонга (ёки узунлик бирлигига) қараб белгиланади.
Растровое графика растровое график редактор ёрдамида таҳрир қилинади. Растровое графика бевосита растровое редактор иштирокида фотоаппарат, сканер воситасида ҳосил қилинади. Шунингдек, вектор муҳаррири (Вектор график муҳаррирлари фойдаланувчига тўғридан-тўғри компьютер экранида векторли тасвирларни яратишга ва таҳрирлашга имкон беради ҳамда уларни турли хил вектор форматларида, масалан, CDR, AI, EPS, WMF ёки SVG да сақлаш имконини беради) экспорти ёки экрандан олинган расмлар воситасида ҳосил қилинади.
JPEG маълумотларни ўз ичига олган файллар одатда кенгайтмаларга .jpg, .jfif, .jpe ёки .jpeg. (қўшимчалар) эга бўлади. Аммо улардан энг кўп қўлланиладигани .jpg бўлиб, у барча платформаларда энг оммабоп ҳисобланади. MIME – image/jpegнинг тасвир туридир.
JPEG алгоритми тасвирни йўқотиш ва йўқотишсиз (йўқотишли сиқишнинг JPEG режими) сиқиш имконини беради. Ўлчами 65535 × 65535 пикселдан ортиқ бўлмаган линия ўлчамидаги тасвирларни сақлайди.