Ўзбекистон янгиликлари

ДХХ ходимларининг дахлсизлиги камаяди

Чоп этилди Dekabr 16, 2019 ДХХ ходимларининг дахлсизлиги камаядиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқди.

Мазкур қонун билан прокуратура органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари жавобгарлигини ошириш мақсадида “Прокуратура тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунлардан мазкур органлар юқори турувчи мансабдор шахсларининг розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги нормалар чиқариб ташланди.

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасидан (Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг дахлсизлик кафолатлари) Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари тегишинча ДХХ раисининг, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқларининг розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисидаги норма бекор қилиняпти.

Сенаторлар мазкур ўзгаришлар ДХХ хизматчиларининг масъулиятини оширишга қаратилганини қайд этиб, Қонунни маъқуллади.