Уларга тупроқ сепдилар, тупроқ уларнинг кўз ва оғизларига кириб кетди
Абу Абдураҳмон Фиҳрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Ҳунайн кунида Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳовуч тупроқ олиб, душман қавмининг юзига сепиб юбордилар ва: “Юзлар хунук бўлди”, дедилар».
Бизга уларнинг: “Бирортамиз қолмасдан, барчаларимизнинг кўз ва оғизларимиз тупроққа тўлиб қолди”, деганлари хабари келди[1].
[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ва Имом Ибн Саъд ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан