Сабрга оид ҳикматлар
Сабр уч турлидир: Жабборнинг тоатига сабр қилиш. Жабборнинг маъсиятидан сабр қилиш. Жабборнинг имтиҳонига сабр қилиш.
Ҳилмий
***
Сабр ўзи боғланган нарса эътиборидан уч қисмга бўлинади: Амр ва тоатларни адо этишга сабр. Наҳий ва хилофларни қилмасликка сабр. Қазои қадарларга рози бўлишга сабр.
Ибн Қаййим
***
Сабр уч турлидир: Аллоҳга сабр. Аллоҳ билан сабр. Аллоҳ учун сабр.
Ферузободий

Муҳаммад Зоҳид ҚЎТҚУнинг “Сабр” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 5000 сўм