Мўғулистонда қутурган бўри чўпонлар оиласига ҳужум қилди
Ўтган дам олиш кунлари Мўғулистонда қутурган бўри чўпонлар оиласига ҳужум қилди, дейди “ca-news.org”.
Ёввойи ҳайвон от ва итга ҳужум қилган ва уларни ўлдирган. Оила аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Оила бошлиғи бўрини воқеа жойида ўққа тутган, аммо ўзи ҳам енгил жароҳатланган. Бу ҳақда маълумот 13 декабрь куни соат 8:20да “Аймак ветеринария бўлимига келиб тушган.
Касалхонасида эса чўпон бўри сабаб яраланганлиги боис эмланган. Бўрининг жасади таҳлил қилиш учун Улан-Баторга юборилган: синов натижаларига кўра, бўрида қутуриш касаллиги аниқланган.