Кардиолог юракни соғлом қиладиган оддий қоидаларни маълум қилди
Дюссельдорф шаҳридаги Сана тиббий клиникаси бош шифокори Торстен Дилл ўзида синалган юракни соғлом сақлаш учун амал қилиниши керак бўлган қоидаларни маълум қилди, дейди “Fokus.de”.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, у ҳафтасига уч маротаба 1 соатни юришга бағишлайди ва ёмон об-ҳавода ҳам бу анъанани ўзгартирмайди, чунки “мунтазамлик юрак учун жуда муҳимдир”, дейди у.
Шифокор, шунингдек, лифтни зинапояларга ўзгартиришни, гўшт ўрнига балиқ ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишни маслаҳат берди. Бундан ташқари, Диллнинг таъкидлашича, одамлар имкон қадар стрессдан қочишлари керак – бу юрак хавфлидир, чунки бундай одам ёмон одатларга одатланиб қолади ва бу ўз навбатида ухлашда муаммоларни бошдан кечириш эҳтимолини оширади.