Покиза сир тоза руҳдан вужудга келади
Бу мақому даражаларни юлдуз, ой ва қуёшга ҳам ўхшатиш мумкин. Исломнинг макони ҳисобланган бадандаги амал ва сўзлар юлдуз сингари бўлса, имон манзили бўлган қалб оламидаги фикр-тушунчалар ой кабидир. Эҳсон маскани бўлган сир оламидаги Ҳақни мушоҳада қилиш ва Уни таниш мисоли қуёшдир. Руҳнинг Ҳақни мушоҳада этиши эса эҳсон мақомининг охирги нуқтасидир. Иброҳим (алайҳиссалом) айтганларидек:
“Мен ҳақ йўлга мойил бўлган ҳолимда юзимни осмонлар ва ерни яратган зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман” (Анъом сураси, 79-оят) оятига мувофиқдир.
Бу мақомларни яна бошқачароқ шарҳлаш мумкин: ақлли ва покиза инсонлар дуруст ва тўғри ишлар уйғоқ қалбдан вужудга келишини биладилар. Саҳиҳ (тўғри) фикрлар тамиз сирлардан ҳосил бўлади. Покиза сир эса соф ва муқаддас, тоза руҳдан вужудга келади.

Юсуф ҲАМАДОНИЙнинг
“Ҳаёт мезони” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 12000 сўм