Германия АҚШ санкцияларидан ҳимояланишга тайёргарлик кўрмоқда
“INTERFAX” хабарида айтилишича, Германия ҳукумати “Шимолий оқим-2” лойиҳаси бўйича АҚШнинг 20 декабрдан кучга кириши мумкин бўлган санкцияларига тайёргарлик кўрмоқда.
Мамлакат иқтисодиёт вазирлигининг маҳфий ҳужжатида шу ҳақда сўз боради, дейилади “Bild” нашри томонидан тарқатилган маълумотда.
Нашрда ҳукуматнинг санкциялар туфайли Дания сув ҳудудида айрим тўсиқлар вужудга келиши мумкинлиги таъкидланган.