Мақолалар

Юрмай қолган туя ҳаракатланди ва ўзиб кетди

Чоп этилди Dekabr 21, 2019 Юрмай қолган туя ҳаракатланди ва ўзиб кетдиda fikr bildirishni o'chirish

Бир саҳобанинг туяси юрмай қолганда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни оёқлари билан туртдилар ва у юриб кетди.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Бир киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Мен бир аёлга уйландим”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни кўрдингми? Албатта, ансорий аёлларнинг кўзларида бир нарса бўлади”, дедилар.

– Уни кўрдим, – деди.

– Қанчага уйландинг? – деб сўрадилар. У қанчалигини айтди.

“Гўёки улар, бу тоғлардан тилло ва кумушларни олиб унга нақш соладилар. Аммо бугунча бизда сенга берадиган нарсамиз йўқ. Лекин сени насибангни оладиган жойга юбораман”, дедилар ва уни одамларга қўшиб Бани Авс қабиласига жўнатдилар.

Ҳалиги киши қайтиб келди-да: “Ё Расулуллоҳ! Туям жойидан қимирламасдан мени жуда қийнаб юборди”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўлларига бир нарса олиб унинг олдига келдилар ва оёғига урдилар».

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) деди: “Жоним измида бўлган Зотга қасам, у туя шундан сўнг йўлбошловчи туядан ҳам ўтиб кетди”[1].

 

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим ва Имом Байҳақий ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм