Ўзбекистон янгиликлари

Транспорт ва туризмга оид янги қарор

Чоп этилди Dekabr 19, 2019 Транспорт ва туризмга оид янги қарорda fikr bildirishni o'chirish

2019 йилнинг 17 декабр санасида “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори имзоланди, дея хабар беради Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.
Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари мобиль видеорегистратор ҳамда қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотларга эга планшетлар билан, патруль-пост хизмати ходимлари эса мобиль видеорегистраторлар билан таъминланади.