Апельсин кўриш қобилиятига фойда беради
Сиднейлик олимлар ўтказган тадқиқот натижаси апельсин таркибидаги флавоноид пигменти кўзнинг сезувчанлигини ошириб, кўриш қобилиятимизни ташқи хавфлардан ҳимоя қиларкан.
— Ҳатто, ҳафтада бир марта апельсин есангиз ҳам барибир зиён қилмайсиз, — деди олимлардан бири Бамини Гопинат. — Кўзингиз соғлом бўлиши, кўриш имкониятларингиз камаймайди…
Тадқиқотда ёши 50 дан ўтган мингга яқин кўнгилли иштирок этди. Улар мисолида олимлар флавоноидлар инсон кўзига қай тартибда ва қандай таъсир кўрсатишини назоратдан ўтказишди.
Дарвоқе, апельсин нафақат кўриш қобилиятимизни яхшиларкан, балки хасталанган кўзларниг соғайишида ҳам муҳим аҳамиятга эга экан.