Боболар демишки… Меҳр-муҳаббат майли баёнида
– Одам бошқалар унинг аҳволидан таъсирланиб кетганларини билса, у ҳам атрофдагиларнинг ҳолатларидан таъсирланади. Бу алоқа кейинчалик меҳр-муҳаббатга айланади. Баъзан бу меҳр-муҳаббат шу даражага етадики, одам бошқаларнинг нажоти ва саодатлари учун ўзининг ҳаёти ва бахтини қурбон қилади. Руҳнинг шу ҳолатини кучайтириш лозим. Болаларда ўзгаларга муҳаббат аввал оиласида, оила аъзоларига нисбатан пайдо бўлади. Яъни гўдак аввал ота-онасига, акалари ва опаларига меҳр қўяди.
Абдуруаф ФИТРАТ