Нокли пирог
Масаллиқлар: 2 дона тухум, 1 стакан шакар, 1 стакан сут, ярим стакан салат ёғи, 1 пачка (10 гр.) юмшатувчи (разрыхлитель), 2 стакан ун, 1 дона нок ва 4-5 дона бодом.
Тайёрланиши: Тухумни яхшилаб кўпиртирамиз, сут ва салат ёғини соламиз. Кейин шакар (таъбимизга қараб солсак бўлади) ва юмшатгич қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз. Керагича ун солиб, қуюқроқ сметанага ўхшаш хамир тайёрлаймиз. Қолипни ёғлаб, тайёрлаган масаллиғимизни соламиз ва нокни паррак қилиб кесиб, устига териб чиқамиз ва майдаланган бодом сепамиз. Газ печини 180 даражага қўйиб, пишириб оламиз