Интернет луғати – Proxy
Proxy – (ингл. proxy – «ваколатли вакил») – компьютер тармоғида мижозларнинг сўроқларини бевосита бошқа тармоқ хизматларига тақдим этишга шароит яратадиган сервер (дастурлар мажмуаси). Мижоз дастлаб прокси-серверга боғланади ва бошқа серверда жойлашган қандайдир ресурсни сўрайди (масалан, e-mail). Кейин прокси-сервер ё белгиланган серверга уланади ва ундан ресурсни олади ёки ресурсни ўзининг кэшидан қайтаради (қачонки, прокси-сервер ўзининг шахсий кэшига эга бўлса).
Баъзи ҳолларда мижознинг сўрови ёки сервернинг жавоблари муайян мақсадлар йўлида прокси-сервер томонидан ўзгартирилиши мумкин. Прокси-сервер мижознинг компьютерини тармоқ ичидаги баъзи ҳужумлардан ҳимоя қилишга шароит яратади ва мижознинг махфийлиги сақлаб қолишга ёрдам беради.