АҚШдаги энг чиройли масжид қайси?
Бугунга келиб АҚШдаги масжидлар сони 2100га етди. Бу ердаги мусулмонлар турли этнослардан бўлгани боис америка масжидлари ҳам турли услубда ва меъморий ечимда барпо этилмоқда. Хўп, уларнинг энг чиройлиси қайси?
Diyanet Centre of America таъкидлашича, Қўшма Штатлардаги энг чиройли масжид 1993 йил Мэрилен штатида барпо этилган маданий обидадир. Ушбу масжид қурилишига 100 миллион доллар сарфланган ва маблағни Туркия ҳукумати ажратган. Масжид мажмуасидан ер ости машина қўйиш жойи, тантаналар зали, кўргазма маркази, спорт зал ва ҳатто турк ҳаммоми ўрин олган.

Масжид туркона услубда қурилган.

Эшиклари худди усмонийлар даври масжидларига ўхшаб ҳовлига қараб очилади.

Ҳовли ўртасидан таҳоратхона жой олган.

Масжидга иккита осмонўпар минора оро бериб турибди.

Катта марказий гумбаз миноралар билан умумлашиб масжидга ўзгача қиёфа бағишлайди.

Масжид ичкариси хаттотлик санъати билан ёзилган ояти карималар ва турк мармарлари билан безалган.

Минбар меҳробга яқин ўрнатилган. Жума куни имом минбарга чиқиб амри маъруф қилади.

Масжид гумбазининг ичкарига тарафига хаттотлар олтин ҳарфлар билан Ихлос сурасини ёзганлар.

Масжиднинг тунги кўриниши.

Манба: ilmfeed.com