Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатларнинг норасмий саммитида қатнашди

Чоп этилди Dekabr 21, 2019 Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатларнинг норасмий саммитида қатнашдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевни Россия президенти Владимир Путин кутиб олди.

Икки давлат раҳбарларининг суҳбати бўлиб ўтди, унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунланди ва Ўзбекистонга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф билан бориб, ўша ердан тўғри Санкт-Петербургга учган эди.