Дунё янгиликлари

IХ Ислом конференцияси бўлиб ўтди

Чоп этилди Dekabr 22, 2019 IХ Ислом конференцияси бўлиб ўтдиda fikr bildirishni o'chirish

2019 йил Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва фан-маданиятнинг ISESCO бўйича йиғилишида Тунис шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиш билан боғлиқ дастурини якунлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда yenicag.ru манбаси хабар беради.

IХ Ислом конференциясида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, Маданият Вазирликлари 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарларини Ислом маданиятининг пойтахти деб эълон қилишга қарор қилишди.

Ислом маданияти пойтахти ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади ва конференциясини ташкиллаштиради. Йил давомида пойтахт сифатида танланган шаҳар ўзининг маданияти ва исломий меросини тақдим этишга қаратилган тадбирларга мезбонлик қилади.

Шунингдек ушбу конференцияда ISESCO бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик «Ислом маданияти пойтахти» унвони мамлакатларнинг маданий ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилганини таъкидлаб ўтди.

Islom.uz