Ўзбекистон янгиликлари

Яна бир янги оила никоҳдан олдин сайловда қатнашди

Чоп этилди Dekabr 22, 2019 Яна бир янги оила никоҳдан олдин сайловда қатнашдиda fikr bildirishni o'chirish

Бугун пахтаободлик Зиёйиддин Одилов учун қўшалоқ байрам. Боиси, у мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Тўйлар билан бўлиб, фуқаролик бурчини ҳам унутиб қўйгани йўқ, албатта.

— Яқинларим билан биргаликда Пахтаобод туманидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 16-Пахтаобод сайлов округига қарашли 459-сайлов участкасида ўтказилаётган сайлов жараёнларида иштирок этиб, муносиб номзодга овоз бердим, — дейди Зиёйиддин Одилов. — Бу кун ҳаётимдаги энг унутилмас кун бўлиб қолади.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”