Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентдан водийга автобус қатнови йўлга қўйилди

Чоп этилди Dekabr 23, 2019 Тошкентдан водийга автобус қатнови йўлга қўйилдиda fikr bildirishni o'chirish

Қамчиқ довони ҳудудида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани ҳамда қор кўчиши хавфи мавжудлиги боис Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан Фарғона водийсига буюртма автобус катнови йўлга қўйилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Мазкур йўналишда «Uzautotrans service» корхонаси Yutong автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Тошкентдан йўлга чиққан автобус Андижон, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади. Автобус Қўйлиқ деҳқон бозори яқинидан (водий питак) йўлга чиқади.

Вазирлик автобус Тожикистон ҳудуди орқали транзит ҳаракатланиши сабабли йўловчилар ўз шахсий паспортлари билан автобусга чиқишлари лозимлигини маълум қилди.